Линклар

НАТО Косовода барқарорликни сақлаб қолади


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер альянс қўшинлари Косовода барқарорлик сақланиб қолиши учун барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

“Минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик масаласи НАТО учун устивор йўналиш бўлиб қолади, бу ерда можаро келтириб чиқаришга уринган ҳар қандай шахсга қарши жиддий чоралар кўришга тайёрмиз”,- деди Схеффер НАТО ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда иш бошлаган учрашувида.

Учрашувда ташқи ишлар вазирлари Косоводаги халқаро кучлар контингентини сақлаб қолишга келишиб олди.
XS
SM
MD
LG