Линклар

logo-print

Лакшми Миттал конларда хавфсизликни оширади


“Арселор Миттал” компанияси раҳбари Лакшми Миттал компаниянинг Қозоғистондаги барча кўмир конлари хавфсизлигини янада оширишга ваъда берди.

Ўтган ҳафтада компанияга қарашли “Абай” кўмир конида рўй берган портлашда 30 киши ҳалок бўлган эди.

Хабарларга кўра, Лакшми Миттал фожеа рўй берган кўмир конида бўлган.

2006 йилда ҳам компаниянинг Қозоғистондаги кўмир конида рўй берган портлашда 41 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG