Линклар

Тожикистонда “Сангтўда-1” ГЭС ишга туширилди


Россия қуриб берган ГЭС Тожикистонда қиш чилласи авж палласига чиққан пайтда электр қувватининг дастлабки киловаттларини бера бошлади.

“Сангтўда-1”нинг очилиш маросимида сўз олган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ГЭСнинг қуриб битказилишида россиялик мутахассислар ролига катта баҳо берди.

Мутахассислар кунига 2,5 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган бу ГЭС Тожикистондаги энергетик бўҳронга жиддий таъсир қила олмаслигини айтмоқда.

Масалан, биргина пойтахт Душанбе, у ерда электр қуввати кунига бир неча соат берилаётганига қарамай, бир кунда 10 миллион киловатт соат электр қувватини истеъмол қиляпти.
XS
SM
MD
LG