Линклар

АҚШда президент сайловидан олдинги жараёнлар давом этяпти


Ҳафта якунида АҚШда ўтказилган бирламчи сайловда демократлардан сенатор Ҳиллари Клинтон, республикачилардан эса сенатор Жон МакКейн президентликка номзод бўлиш учун бораётган курашда ғалаба қозонди.

Жанубий Каролина штатида республикачи даъвогарлар ўртасида ўтказилган бирламчи овоз беришда Жон Маккейн 33 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Баптист пастор ва Арканзас штатининг собиқ губернатори Майк Ҳаккаби 30 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.

Невададаги сайловда эса демократ даъвогарлар орасида Ҳиллари Клинтон 51 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу Клинтон хонимнинг рақиби Барак Обама устидан бирламчи сайловлардаги иккинчи ғалабаси бўлди.

Қора танли сенатор Обама Невадада 45 фоиз овоз тўплади. Демократларнинг яна бир вакили Жон Эдвардс 4 фоиз овоз билан анча ортда қолиб кетди.
XS
SM
MD
LG