Линклар

Саккиз полициячи ҳалок бўлди


АҚШ бошчилигидаги халқаро кучларнинг Афғонистон марказида ўтказган амалиёти чоғида полициянинг саккиз ходими нобуд бўлди.

Афғонистон расмийларининг айтишича, полициячилар Ғазна вилоятидаги амалиёт давомида ўлган. Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги эса мазкур амалиётларда ўнлаб жангари йўқ қилинганини билдирди.

Шунингдек, Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида НАТОнинг бир аскари ҳалок бўлгани ва иккитаси жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG