Линклар

logo-print

Янги резолюция муҳокамага қўйилади


Эрон ядровий дастури борасида яқинда Берлинда қабул қилинган янги резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилади.

АҚШ давлат котиби ўринбосари Николас Бёрнс янги резолюцияда ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан жазо чораларини қўллаш назарда тутилганини маълум қилди. Унинг айтишича, янги резолюция лойиҳасига эронлик айрим расмийларга виза чеклови жорий қилиш ва Эрондаги бир нечта ташкилотнинг ҳисоб рақамларини музлатиш каби чоралар киритилган.

Бундан бир кун аввал Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров янги резолюциянинг БМТ Хавфсизлик кенгаши беш доимий аъзоси ва Германия томонидан келишилган лойиҳасида жиддий чоралар назарда тутилмаганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG