Линклар

Россия ва Украина газ борасида келишиб олди


Москвада учрашган Россия ва Украина президентлари газ можаросини ҳал этишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Хабарларга кўра, В.Путин ва Виктор Юшченко учрашуви чоғида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, икки давлат ўртасида авж олаётган газ можароси ҳам муҳокама қилинган.

Куни-кеча Россиянинг “Газпром” ширкати агар расмий Киев газ бўйича Россия олдидаги қарзини тўламаса, Украинага етказиб берилаётган газ ҳажмини қисқартириш билан таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG