Линклар

Бағдодда тўрт киши ҳалок бўлди


Бағдоднинг Садр шаҳарчасидаги бозорда рўй берган портлашда тўрт киши нобуд бўлди, 30га яқин фуқаро жароҳатланди.

Бағдод полицияси нобуд бўлган фуқаролар сони янада ортиши мумкинлигини билдираётир.

Бундан икки ҳафта олдин ҳам Бағдод бозорларида рўй берган портлашларда юзга яқин фуқаро нобуд бўлган эди.

Шунингдек, қуролланган номаълум шахслар Ироқнинг Авжа қишлоғида тўққиз кишидан иборат битта оила аъзоларини ўлдириб кетди.
XS
SM
MD
LG