Линклар

logo-print

Жорж Буш Бенинга келди


Африка давлатлари бўйлаб сафарини бошлаган АҚШ раҳбари Бенин президенти ва ҳукумат расмийлари билан учрашди. Музокаралардан сўнг Ж.Буш Кениядаги зўравонликларга барҳам бериш уринишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг ушбу давлатга сафар қилишини билдирди.

Оқ уй раҳбари ўзининг олти кунлик сафари давомида Танзания, Руанда, Гана ва Либерияга ҳам ташриф буюради.

Куни-кеча Ж.Буш мазкур сафар чоғида Африка давлатлари раҳбарлари билан коррупция, қашшоқлик ҳамда ОИТСга қарши кураш масалаларини муҳокама этишини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG