Линклар

Қирғизистон сув таъминотига кафолат бера олмайди


2008 йилда Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалигини сув билан тўлиқ таъминлай олишига кафолат бермайди.

Қирғизистон саноат, энергетика ва ёқилғи захиралари вазири Сапарбек Балқибековнинг билдиришича, Ўзбекистон ва Қозоғистонни сув билан таъминловчи Тўқтўғул сув омборидаги сув миқдори бу йил энг паст даражага етган.

“Айни пайтда қўшниларимиз қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлай олишимизга ҳеч қандай ишонч йўқ. Сув захираларидан фойдаланишнинг минтақавий дастури ишлаб чиқилиб, тезликда амалга оширилмаса, келгуси йилда қурғоқчиликка сабаб бўлувчи ҳалокатли вазият юзага келади”,- деди вазир.

Унинг айтишича, айни пайтда Қозоғистон юзага келган муаммони ҳал этиш мақсадида музокараларга тайёр эканини билдирмоқда. Ўзбекистон томони эса ҳозирча бу борада расмий муносабат билдирмаган.
XS
SM
MD
LG