Линклар

logo-print

АҚШ элчиси Беларусдан ҳайдалмоқда


Беларус АҚШнинг Минскдаги элчиси Карен Стюардга мамлакатни тарк этишни тавсия қилди. Шунингдек, расмий Минск ўзининг АҚШдаги элчисини ҳам чақириб олди.

Беларус Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, расмий Вашингтон мамлакатнинг “Белнефтехим” компаниясига қарши янги санкцияларни жорий этгандан сўнг шундай қарор қабул қилинган.

Расмий Вашингтон Беларус ҳукумати сиёсатини танқид қилиб, бу давлат расмийларига нисбатан бир қатор санкциялар жорий этган эди.
XS
SM
MD
LG