Линклар

Эрон Швеция элчисини чиқариб юборди


Эрон ҳукумати Швециянинг Теҳрондаги элчиси мамлакатдан чиқариб юборилгани тўғрисидаги хабарни расман тасдиқлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайнийнинг айтишича, швециялик дипломат “ўз мақомига мувофиқ бўлмаган ҳаракатлари учун” Эрондан чиқариб юборилган.

Маълум бўлишича, Эрон ҳукуматининг мазкур қарори Стокгольмдан эронлик дипломатнинг чиқариб юборилишига жавобан қабул қилинган.

2007 йилда Эрон ҳукумати таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Парвин Ардаланга мукофот олиш учун Швецияга боришига рухсат бермагандан сўнг икки давлат ўртасидаги алоқалар бироз таранглашган эди.
XS
SM
MD
LG