Линклар

logo-print

Ҳоким толиблар билан музокараларда тарафдор топди


Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти ҳокими Гулоб Мангал президент Ҳомид Карзай унинг толиблар билан музокара ўтказиш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

“Ваколат нуқтаи назаридан айтишим мумкинки, мен президент Карзай вакилиман ва вилоятнинг энг юқори лавозимли расмийсиман. Ҳилмандда ҳар доим нима қилган бўлсам, президентнинг кўрсатмасига биноан ва мустақил вилоят органи раҳбари сифатида қилганман. Бундай музокара ўтказиш менга берилган ваколат ва қонунга зид эмас”, – деди Ҳилманд вилояти ҳокими “Озод Афғонистон” радиосига берган интервьюсида.

Ҳоким ўз қарорини Ҳилманд вилоятидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш мақсади билан изоҳлади. Г.Мангал толибларнинг олий раҳбарлари ва “Ал-Қоида”га алоқадор толиблар билан сўзлашув ўтказилмаслигини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG