Линклар

Ўзбекистонликларнинг қорамоллари тортиб олинди


Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасида қирғиз милицияси томонидан Ўзбекистон фуқароларига тегишли 337 та қорамол ва 50дан ортиқ қўй мусодара қилинди. Чорва моллари Жалолобод вилояти божхонасида сақланмоқда.

Қирғизистон Божхона хизматининг билдиришича, чорва моллари Андижон вилояти аҳолисига тегишли бўлиб, Қирғизистон ҳудудидаги яйловларда боқилиш учун чегарадан ноқонуний тарзда олиб ўтилган.

“Айни пайтда бу борада жиноят иши очиш масаласи кўрилмоқда. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган шартномага кўра, қўшни давлат фуқаролари Қирғизистон яйловларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаши зарур. Бундан ташқари, божхона тўлови ҳам бор. Аммо Ўзбекистон фуқаролари қонунни четлаб ўтишга ҳаракат қилган”,- деди Қирғизистон Божхона хизмати расмийси Марат Хавазов.

Ўтган йили Қирғизистонда ўзбекистонликларга тегишли беш мингга яқин қорамол ноқонуний тарзда қирғиз яйловларига олиб чиқилгани учун мусодара қилингани билдирилган.
XS
SM
MD
LG