Линклар

logo-print

Россия Косовони БМТга аъзо бўлишга қўймайди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва Косовонинг БМТга аъзо бўлишига йўл қўймаслигини маълум қилди.

Давлат думасида чиқиш қилган Лавров Россия ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида Косовонинг БМТга аъзо бўлиш уринишларига тўсқинлик қилишини билдирди.

“Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида Косовонинг БМТга аъзо бўлишига йўл қўймаслиги мумкин. Бу шароитда ҳеч қандай айланма йўллар мавжуд эмас, боиси БМТ уставининг 2-моддаси, 4-бандига мувофиқ мазкур ташкилотга аъзо бўлаётган ҳар бир давлат номзоди Хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланиши шарт”,- деди С.Лавров.
XS
SM
MD
LG