Линклар

logo-print

Украина ва Грузия НАТОга тўлақонли аъзо бўлишга ҳали тайёр эмас


Бухарестда ўтаётган НАТО саммитида альянс бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер шундай баёнот берди. Бироқ у НАТО давлатлари Украина ва Грузиянинг мазкур альянсга аъзо бўлишга оид аризалари юзасидан юқори даражадаги музокараларни бошлашини маълум қилди.

“Бугун биз бу давлатларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашимизни ошкор қилдик. Бугундан бошлаб биз бу давлатларнинг НАТОга аъзо бўлиш учун берган аризалари юзасидан улар билан юқори даражадаги музокаралар даврини бошлаймиз. Биз НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларидан ўз хулосаларини НАТОнинг декабрь ойида ўтказилиши кутилаётган мажлисига тақдим этишларини сўрадик”,- деди НАТО бош котиби.

Украина ва Грузия ҳукуматлари НАТОнинг музокаралар бошлаш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Шунингдек, Яап де Ҳооп Схеффер ўз чиқиши давомида НАТО Албания ва Хорватияни ўз сафига таклиф этишга қарор қилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG