Линклар

logo-print

Ас-Садр Гейтснинг чақириғини рад этди


Радикал шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтснинг Ироқда тинчлик ўрнатиш жараёнларида иштирок этиш тўғрисидаги чақириғини рад этди
.
Роберт Гейтсга йўлланган бу баёнотда Муқтадо ас-Садр “босқинчилар уларнинг шаҳарларини” тарк этган тақдирдагина унинг сафдошлари қуролни ташлашини маълум қилган. Айни вақтда у Америка ҳарбийларини куни-кеча Нажаф шаҳрида ўлдирилган ўз издошига суиқасд қилганликда айбламоқда.

Шиа етакчисининг бу баёноти янграган бир вақтда Америка ва Ироқ ҳарбийларининг Маҳдий армияси билан курашлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG