Линклар

logo-print

Россия ва Грузия ўзаро почта алоқасини қайта тиклади


Хабарларга кўра, Россиянинг барча алоқа бўлимларида Грузияга мўлжалланган почта қабул қилина бошлаган. Март ойининг якунида икки давлат ўртасида ҳаво ва денгиз қатновлари ҳам қайта тикланган эди.

Ўтган ҳафтада Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Грузия билан алоқаларни яхшилаш ва унга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқишни буюрган эди.

2006 йилда россиялик ҳарбийлар жосусликда айбланиб, Тбилисида ҳибсга олингандан сўнг Россия-Грузия муносабатлари анча совуқлашган эди.
XS
SM
MD
LG