Линклар

Бош вазир қарзлардан воз кечишга чақирди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий минтақадаги араб давлатларини Саддам Ҳусайн режими давридан қолган ташқи қарзлардан воз чекишга чақирди. Шунингдек, у бу давлатларни Бағдоддаги ўз дипломатик ваколатхоналари мақомини оширишни сўради.

22 апрель куни Қувайтда араб давлатлари етакчилари анжумани бўлиб ўтади. Унда Ироқ хавфсизлиги ва бу давлатга кўмак бериш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG