Линклар

Ёлғон маълумот тақдим этиш юзасидан текширув бошланди


Тожикистон ҳукумати Халқаро валюта жамғармасига ёлғон маълумотлар тақдим этгани юзасидан текширув ўтказишга оид тадбирлар бошланди. Бу ишлар ХВЖнинг Марказий Осиё бўйича ижрочи директори Томас Мозер бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

“Бу ишчи гуруҳнинг асосий мақсади халқаро аудит учун техник шароитларни ўрганиш ва зарур шароитлар яратиб беришдан иборатдир”,- деди Тожикистон Миллий банки вакиласи Лолита Қурбонова.

Тожикистон Миллий банки фаолиятининг холис экспертлар томонидан ўрганилишига доир масала ҳукумат ёлғон маълумотлар орқали жамғармадан 47 миллион доллардан ортиқроқ миқдорда қарз олганидан сўнг кўндаланг қўйилганди.
XS
SM
MD
LG