Линклар

Қонун бироз юмшади


Туркия парламенти туркияликлар обрўсини ҳимоялаш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди, ҳужжатнинг айрим моддаларини бироз юмшатди. Бу қонун ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан сўз эркинлигини чеклагани учун кескин танқид қилинган эди.

Мамлакатнинг таниқли ёзувчилари, жумладан, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Урхон Памук мазкур қонуннинг “туркликни ҳақоратлаш” тўғрисидаги банди бўйича таъқиб қилинган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва ЕИ расмийлари таъкидича, Туркия ҳукуматининг сўз эркинлиги соҳасида қабул қилаётган бу каби қарорлари ҳануз етарлича эмас.

Расмий Брюссель ҳам Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш ҳаракатлари бошланишидан аввал бу мамлакатда сўз эркинлиги аҳволи яхшиланиши даркор, деган фикрларни билдирган эди.
XS
SM
MD
LG