Линклар

Медведев Россия президенти сифатида қасамёдга келтирилди


Кремлда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Дмитрий Медведев Россияда ижтимоий ва иқтисодий эркинликларни ривожлантириш унинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолажагини маълум қилди.

“Ижтимоий ва иқтисодий эркинликларни янада ривожлантиришни устивор вазифаларимдан бири ҳисоблайман. Мамлакатимизнинг равнақ топишида масъулиятли ҳамда эркин бўлган фуқароларнинг фаоллигини ошириш учун янги ва кенг имкониятларни яратишни ўз вазифам, деб биламан”,- деди Россиянинг янги президенти.

Шунингдек, Россия ҳукумати ҳам истеъфо берди. Д.Медведов янги бош вазир лавозимига Владимир Путин номзодини тавсия қилди.
XS
SM
MD
LG