Линклар

logo-print

Мухолифат раҳбари қайта сайловда қатнашишга рози


Зимбабве мухолифати раҳбари Морган Цвангирай президент сайловининг иккинчи турида амалдаги давлат раҳбари Роберт Мугабега рақибликка рози эканини билдирди.

Март ойида ўтказилган сайловда М.Цвангирай сайловчиларнинг энг кўп овозини олишга муваффақ бўлган. Расмий маълумотларга кўра, у сайловда ғолиб чиқиш учун 50 фоиздан кўп овоз ололмаган.

Жанубий Африка Республикасига борган М.Цвангирай сайлов адолатли ўтиши учун халқаро кузатувчилар ва журналистларга рухсат берилса, сайловда иштирок этишини айтди.
XS
SM
MD
LG