Линклар

Сербия Чехиядаги элчисини чақириб олди


Сербия ҳукумати Чехиянинг Косово мустақиллигини тан олиши муносабати билан бу мамлакатдаги элчисини чақириб олди.

21 май куни Чехия ҳукумати Косово мустақиллигини тан олиб, бу ўлка билан дипломатик алоқалар ўрнатиш режасини маъқуллаган эди.

Косово ўз мустақиллигини 17 февраль куни эълон қилган эди. Шу пайтгача АҚШ ва ЕИнинг бир қанча давлатлари Косово мустақиллигини тан олиб бўлган.
XS
SM
MD
LG