Линклар

logo-print

Сув захираларини бошқаришга бағишланган анжуман


Бишкекда “Марказий Осиё сув захираларини бошқариш” халқаро анжумани иш бошлади. Йиғилишда чиқиш қилган Қирғизистон расмийлари минтақа давлатларини экологик муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга даъват қилди.

Анжуманда таъкидланишича, минтақа сув захираларининг қиш фаслида Қирғизистонда тўпланиши ва суғориш мавсумида қўшни давлатларга катта миқдорда сув берилиши бир қатор иқтисодий-экологик муаммоларни пайдо қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистон далалари, ўрмонлари сел остида қолишига сабаб бўлаётир.

Халқаро сув анжумани икки кун давом этади. Анжуман ишида ўндан ортиқ давлатлар расмийлари иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG