Линклар

БМТ махсус мажлис ўтказади


БМТ Хавфсизлик кенгаши расмий Тбилиси талабига биноан Абхазияда Грузияга тегишли учувчисиз бошқарилаётган самолётнинг уриб туширилиши юзасидан махсус мажлис ўтказади.

Жорий ҳафта бошида БМТ кузатувчилари Грузия самолёти Абхазия ҳудудида уриб тушилиши борасида расмий Тбилиси томонидан тақдим этилган маълумотларни тасдиқлаган эди. Унда Грузия самолёти россияликлар томонидан уриб туширилгани қайд этилган. Бироқ Россия томони бу иддаоларни кескин рад этиб келмоқда.

Грузиянинг БМТдаги элчиси Ираклий Аласания ўз мамлакати Россиядан товон тўлашни талаб қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG