Линклар

logo-print

Ксенофобия қурбонлари сони ортмоқда


Жанубий Африка Республикаси полицияси мамлакат бўйлаб ксенофобия асосида уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўлган хорижликлар сони 62 кишига етганини маълум қилди.

Полиция матбуот котиби Салли де Беар ҳужумлар пайтида яна 670 киши жароҳатланганини айтди. Уч ҳафта олдин Йоханнесбург шаҳрининг қаровсиз қолган Александрия туманида Зимбабве, Мозамбик, Сомали, Эфиопия, Нигерия, Покистон, Ҳиндистон ва Хитойдан келган мигрантларга қарши маҳаллий фуқаролар томонидан ҳужумлар уюштирилган эди.
XS
SM
MD
LG