Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик 2 минг оила Қирғизистонга кўчди


Сўнгги бир йил ичида ўзбекистонлик икки минг оила Қирғизистонга кўчиб келиб, бу давлатдан фуқаролик сўраган.

Бу ҳақда маълум қилган Қирғизистон Миграция қўмитаси раиси Ойгул Рисқулованинг айтишича, 257 оилага Қирғизистон фуқаролиги берилган, 2000 оила эса ҳеч қандай ҳужжатларга эга эмас. Шу сабабли айни пайтда уларнинг мақоми аниқланмоқда. Ўзбекистондан кўчиб келаётганларнинг кўпчилиги этник қирғизлардир.

Қирғиз ҳукуматининг билдиришича, расмий Тошкентга енгиллатилган тартибда фуқароликка қабул қилиш давлатларо шартномаси ҳам таклиф этилган. Бироқ Тошкент бу таклифни ҳозирча маъқуллаган эмас.
XS
SM
MD
LG