Линклар

ЕХҲТ вакили журналистлар қўрқитилишидан хавотирда


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклош Харашти Ўзбекистондаги мустақил журналистларнинг қўрқитилиши ва таҳқирланиши воқеалари хусусида хавотир билдирди.

ЕХҲТ расмийси баёнотида мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновнинг яқинда ҳибсга олингани, шунингдек, “Озод Европа/Озодлик” радиосида ишлаётган мухбирларни давлатга қарши фаолият юритаётганликда айбловчи телекўрсатув давлат телевидениеси орқали қайта-қайта намойиш қилингани қайд этилган. Харашти шу ой Ўзбекистонга сафари чоғида ҳукумат расмийлари ахборот воситаларини либераллаштириш учун зарур бўлган ислоҳотларни бошлашга тайёрлигини айтганига қарамай, “эркин матбуотга қарши ҳужум уюштирилаётгани” афсусланарли ҳолат эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG