Линклар

Аҳмадийнажот Теҳронда АҚШ элчихонаси очилишига қарши эмас


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Теҳронда АҚШ ваколатхонаси очилишига қарши эмаслигини баён қилди.

“Биз икки халқ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатни ижобий қабул қиламиз”,- деди М.Аҳмадийнажот.

Июнь ойида АҚШ матбуоти Вашингтон Теҳронда элчихона ваколатига эга бўлмаган дипломатик миссия ташкил этиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилган эди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар Эронда Исломий инқилоб рўй бериши ортидан 1980 йилда узилган.
XS
SM
MD
LG