Линклар

Олмерт тинчликка яқин келинганини кўрмоқда


Парижда Франция президенти Николя Саркози ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашган Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Исроил ва Фаластин ҳеч қачон тинчликка эришиш мақсадига бугунгидай яқин келмаганини таъкидлади.

Олмерт ва Аббос АҚШ хомийлигида тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни қайта бошлаган. Бундан мақсад президент Жорж Бушнинг ваколати келаси йилнинг январида тугагунига қадар тинчлик келишувини имзолашдир, лекин икки томон ўртасида зўравонликларнинг тўхтамаётгани жараёнга путур етказмоқда.

Эҳуд Олмерт Исроил билан Сурия ўртасида ҳам яқин келажакда тинчлик ўрнатиш бўйича музокара бошланишига умид билдирди. У ҳозир Туркия воситачилигида Сурия билан билвосита музокаралар бевосита сўзлашувларга айланиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG