Линклар

Бош прокурор истеъфога чиқарилди


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай мамлакат бош прокурори кейинги йили президент сайловида номзод сифатида иштирок этишини маълум қилгандан сўнг уни истеъфога чиқарди.

Ҳомид Карзай вакилининг айтишича, бош прокурор Абдул Жаббор Собитнинг сиёсий мақсадлари у эгаллаб турган лавозимга ўта зиддир.

Бош прокурорнинг ўзи эса президент қарорини ноқонуний, дея баҳолади.

“Кейинги сайловда номзод сифатида иштирок этишимни эълон қилганимни бутун жаҳон билади ва бу менинг ҳаққим. Бу Афғонистон конституцияси ва Инсон ҳуқуқлари халқаро декларациясида кафолатланган. Бироқ президентнинг бунга тоқат қилмаслигини мен аввалдан билар эдим, у мендан қўрқади”,- деди бош прокурор.

АҚШда таҳсил олган Абдул Жаббор Собит 2002 йилда “Толибон” ҳукумати қулагандан сўнг Афғонистонга қайтиб келганди. Афғонистон бош прокурори этиб тайинланган Абдул Жаббор Собит мамлакатда коррупцияга қарши кураш олиб боришга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG