Линклар

Ироқ Олимпиадада иштирок этиш масаласида музокара ўтказди


Ироқ ҳукумати делегацияси Швейцарияда Халқаро Олимпия қўмитаси расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Лозаннадаги бу учрашувда ироқлик спортчиларнинг Пекиндаги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш масаласи муҳокама этилгани айтилмоқда.

Ироқ ҳукуматининг мамлакат Олимпия қўмитаси расмийларини ишдан бўшатишига жавобан Халқаро Олимпия қўмитаси ўтган ҳафтада Ироқни Ёзги Олимпиада ўйинларидан четлаштирган эди.
XS
SM
MD
LG