Линклар

logo-print

Солана Эрон музокарачиси билан қўнғироқлашди


ЕИ ташқи сиёсати мутасадисси Ҳавьер Солана Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Бу ҳақда маълум қилган ЕИ расмийси мазкур мулоқот тафсилотларини ошкор этмади.

Ўтган ҳафтада Эрон ҳукумати ўз ядровий дастури атрофида юзага келган бўҳронни ҳал этишга қаратилган Ғарб мамлакатлари таклифини инкор этган эди. Расмий Вашингтон агар Эрон Ғарб давлатлари таклифига ижобий жавоб қайтармаса, бу давлатга нисбатан қўшимча санкциялар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG