Линклар

logo-print

Жалолободда АҚШга қарши намойиш ўтказилди


Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида 200га яқин фуқаро мамлакатда бегуноҳ шахсларнинг АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Хабарларга кўра, намойишчилар Жалолободни Покистон чегараси билан боғловчи йўлни ёпиб қўйиб, ўтган ҳафтада ҳибсга олинган маҳаллий диний уламонинг озод этилишини талаб қилган.

Мазкур вилоятида ўтмишда ҳам халқаро кучларга қарши бир неча бор норозилик намойишлари ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG