Линклар

Саркози Москвага сафар қилади


Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер президент Николя Саркози Россия ва Грузия ўртасидаги можарони ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида 12 август куни Москвага сафар қилишини билдирди.

Франция ЕИнинг амалдаги раиси бўлгани боис, ЕИ номидан Грузиянинг айирмачи ўлкаларидаги можарони ҳал этишга уринмоқда.

Айни пайтда Грузияга сафар қилган Бернард Кушнер Тбилисида президент Михаил Саакашвили билан учрашди. Б.Кушнернинг сўзларига кўра, Грузия раҳбари Жанубия Осетиядаги можарони ҳал этишга оид ЕИ таклифларини қабул қилган.

Франция ташқи ишлар вазирининг Москвага ҳам бориши кутилмоқда. Бу ерда Бернард Кушнер Россия президенти Дмитрий Медведев ва бошқа расмийлар билан учрашади.
XS
SM
MD
LG