Линклар

Уруш қурбонлари сафида журналистлар ҳам бор


Жанубий Осетиядаги ҳарбий можаро давомида тўрт журналист нобуд бўлди, яна ўн нафари тан жароҳати олди.

Россия журналистлар уюшмаси раиси Игор Яковенконинг “Интерфакс” ахборот агентлигига билдиришича, ўлдирилган журналистлар орасида голландиялик оператор Стан Сториманс, грузиялик фотомухбир Александр Климчук ва “Русский Newsweek” нашри мухбири Григор Чихладзе бўлган. Ҳозирда ўлдирилган тўртинчи журналистнинг исми ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG