Линклар

Барак Обама ўзига шерик танлади


Демократик партиядан АҚШ президенти лавозимига номзод Барак Обама Делавер штатидан Сенат аъзолигига сайланган Жозеф Байденни вице президентликка номзод қилиб танлади.

65 ёшли Ж.Байден Сенат аъзолигига бир неча марта сайланган. У ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича энг тажрибали сенаторлардан бири ҳисобланади. Ҳозир у Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитасига раҳбарлик қилмоқда. Обама ва Байден Иллинойс штатида биринчи марта қўшма баёнот эълон қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG