Линклар

Украинада Мустақиллик куни нишонланди


Киевда ўтказилган катта байрам тадбирида чиқиш қилган Украина президенти Виктор Юшченко мамлакатнинг келажакдаги ҳаракатларидан бири НАТОга аъзо бўлиш эканини таъкидлади. Шунингдек, у Украина ўз мудофаа тизимини янада мустаҳкамлаши лозимлигини билдирди.

Байрам муносабати билан Киев марказида ҳарбий парад ҳам ўтказилди. Унда пиёда қўшинлардан ташқари ҳарбий техника ҳам намойиш этилди.

Жорий йилнинг апрель ойида Бухарестда ўтказилган НАТО саммитида Украина ва Грузия келажакда бу альянсга аъзо бўлиши мумкинлигига ишора қилинган эди.

Украинага табрик мактуби йўллаган Россия президенти Дмитрий Медведев расмий Киевни икки давлат ўртасидаги тарихий алоқаларни сақлаб қолишга ва янада ривожлантиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG