Линклар

Чегаралар ёпилди


Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегаралари икки томонлама ёпилди.

Тожикистон давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасидаги манбанинг айтишича, шу ҳафта давомида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган тўртта муҳим сиёсий тадбир туфайли шундай қарорга келинган.

Айни кунларда Тожикистоннинг Афғонистон ҳамда Ўзбекистон билан чегаралари ёпилиб, бу ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Чегара қўмитаси масъулларининг билдиришича, ўз Мустақиллигининг 17 йиллигини нишонлаш арафасида турган Ўзбекистон томони ҳам Тожикистон билан чегараларини ёпган.

Байрам ҳамда сиёсий тадбирлар туфайли икки томонлама беркитилган ўзбек–тожик чегаралари бу тадбирлар ниҳоясига етгач, яна аввалги режимга қайтарилиши маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG