Линклар

Тинч аҳоли ўлдирилганига далиллар бор


БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Кей Эиде АҚШ ҳарбийларининг ўтган ҳафтада амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилганини исботловчи далиллар мавжудлигини маълум қилди.

БМТ расмийси бу далиллар воқеа жойидан тўпланган маълумотлар ва гувоҳларнинг сўзларига таянганини таъкидлади.

Ўтган ҳафтада Ҳирот вилояти расмийлари АҚШ ҳарбийларининг ҳаво зарбаси оқибатида 90га яқин тинч аҳоли вакиллари ўлдирилганини маълум қилгандан сўнг БМТнинг махсус гуруҳи воқеа жойига сафар қилган эди. АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги даставвал ҳаво зарбасида жангарилар ўлдирилганини билдириб, кейинроқ эса бу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG