Линклар

Ўрузғонда австралияликлар ярадор бўлди


Афғонистоннинг Ўрузғон вилоятида жангарилар билан рўй берган тўқнашувларда австралиялик тўққиз ҳарбий тан жароҳати олди.

Австралия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигига таяниб, бу тўқнашувларда ўнлаб жангари ўлдирилганини маълум қилди. Австралия расмийсининг айтишича, тан жароҳати олган ҳарбийлардан бирининг аҳволи оғир.

Шунингдек, мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувларда 30дан зиёд жангари ўлдирилгани хабар қилинди.

Зобул вилояти полиция бошқармаси вакилининг билдиришича, 2 сентябрь куни рўй берган тўқнашувларда 22 жангари йўқ қилинган. Улардан етти нафари араб жангариси бўлган.

Шу куннинг ўзида ҳукумат қўшинлари Ҳилманд вилоятидаги тўқнашувларда ўнга яқин жангарини отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG