Линклар

Расмий Москва ва Вашингтон ўртасидаги даҳанаки жанг авж олмоқда


Россия қўшинлари Грузия ҳудудида киритилганидан сўнг томонлар ўртасида бошланган таранглик янада кучайди.

Россия президенти Дмитрий Медведов шанба куни берган баёнотида ҳарбий кемаларда ёрдам юбориш билан АҚШ Грузияни Россияга қарши қайраётганликда айблади. Ўз маслаҳатчилари кенгаши йиғилишида сўзлаган Д.Медведов унинг давлати айирмачи Жанубий Осетияни қайта эгаллаш ниятида Грузия амалга оширган ҳарбий босқинчиликни жазосиз қолдирмаслигини таъкидлади.

Айни вақтда АҚШ вице президенти Дик Чейни Россияни атрофидагиларни қўрқитиш йўлида ибтидоий услубни қўллаганлик ва зўравонларча куч ишлатганликда айблади. Яқинда собиқ иттифоқ давлатларига қилган сафаридан сўнг Италияга борган Дик Чейни Москванинг эътирозларига қарамай, НАТО кенгайишда давом этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG