Линклар

Буш Хитой раҳбари билан қўнғироқлашди


АҚШ президенти Жорж Буш Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан телефон орқали мулоқотда Шимолий Кореянинг ўз ядровий иншоотини қайта тиклаш режасидан ташвиш билдирди.

Оқ уй матбуот котиби Гордон Жондро сўзларига кўра, президентлар расмий Пхеньянни ўз режасидан воз кечишга кўндириш борасида барча имкониятларни ишга солишга келишиб олган.

Жорий ой бошида КХДР ҳукумати олти томонлама музокаралардан сўнг ўз зиммасига олган ядровий дастурни тўхтатиш мажбуриятидан воз кечганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG