Линклар

Сурия Ливан билан дипломатик алоқалар ўрнатади


Сурия президенти Башар Асад Ливан билан дипломатик алоқалар ўрнатишга оид фармонга имзо чекди.

Бундан 60 йил муқаддам ўз мустақиллигини эълон қилган иккала давлат ўртасида шу пайтгача дипломатик алоқалар йўлга қўйилмаган эди.

Башар Асад фармонига биноан эндиликда Сурия Ливанда ўз элчихонасини очади. Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишини Ғарб давлатлари ҳам таклиф қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG