Линклар

Ҳиндистон фазога кўтарилди


Ҳиндистон ўз тарихида илк бор одамсиз парвоз қиладиган фазо кемасини Ойга учирди.“Чандраян-1”-деб номланган кема Ҳиндистон жанубидаги марказдан фазога учирилди.
Фазо маркази раҳбари Мадҳаван Наир парвозга мувафаққиятли старт берилганини маълум қилди:“Бу Ҳиндистон учун муҳим ва тарихий дақиқалардир. Ойга бошлаган сайҳатимизнинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтди. Фазо кемаси илк дақиқалардан ўзини яхши намойиш этди”,-фазо маркази раҳбари.
Маълум бўлишича, фазо аппаратининг икки йилга мўлжалланган миссия давомида ой сатҳидаги минерал ва кимёвий моддалар ҳамда ойнинг топографик ҳаритасини тузиши режалаштирган.
Мазкур лойиҳанинг қиймати 80 миллион доллар экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG