Линклар

Болгария раҳбари Ўзбекистонга келди


Болгария президенти Георгий Пaрванов 5 ноябр куни Ўзбекистонга келди. Тошкент аэропортида болгариялик меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиëев кутиб олди.

Ўзбекистон расмий матбуоти хабарига кўра, Болгария раҳбарининг давлат сафари республика президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан амалга ошмоқда.

6 ноябр куни Парвановнинг ўз ҳамкасби Ислом Каримов билан учрашиши белгиланган.

Ташриф чоғида Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро миқёсдаги долзарб муаммоларнинг муҳокама қилинмоқда.

Георгий Пaрванов 2005 йил 13 май куни Андижонда содир бўлган қонли воқеаларидан кейин Ўзбекистонга келган ЕИ га аъзо иккинчи давлат раҳбаридир. Бу биринчилик ундан аввал Тошкентга келган Латвия президенти Валдис Затлерсга тегишли.

XS
SM
MD
LG