Линклар

logo-print

Ҳиротда худкуш бомбачи Испаниянинг икки аскарини ўлдирди


Афғонистон ғарбида худкуш бомбачининг НАТО кучларига уюштирган ҳужуми оқибатида, икки испан аскари ҳалок бўлган ва бир нафари жиддий жароҳатланган.

Афғонистон ва Испания расмийларига кўра, воқеа Ҳирот вилоятидаги Азизобод қишлоғи яқинида рўй берган.

Якшанба кунги воқеа Толибон жанггариларига қарши курашда ҳалок бўлган Испания аскарлари сонини 25га етказди.
2001 йилда Толибон рижими ағдарилганидан бери Афғонистонда ҳалок бўлган ҳорижий қўшинлар сони эса мингдан ошди.

НАТО кучлари сафида Испаниянинг 700га яқин қўшини хизмат ўтайди, уларнинг аксарияти Ҳирот вилоятига ташланган.
XS
SM
MD
LG