Линклар

logo-print

Молиявий бўҳрон йигирмалик муҳокамасида


Иқтисоди ривожланган йигирмата давлат раҳбарлари глобал молиявий бўҳронга ечим топиш илинжида бугун Вашингтонда бир орага келадилар.

Вазият жиддий эканини таъкидлаган саноати тараққий этган ва ривожланаётган давлатлар раҳбарлари АҚШ пойтахтида инқирозли вазиятни ўнглаш учун қандай чоралар кўриш кераклигини муҳокама қиладилар. Учрашув арафасида Оқ уй раҳбари Жорж Буш саммит иштирокчиларини тушликка таклиф қилди.

- Бугунги муаммоларни бартараф этишга бўлган қатъий интилишимиз бизни жипслаштирмоқда. Биз биргаликда ҳаракат қилиш билангина иқтисодни ривожланиш йўлига олиб ўтамиз. Музокараларда, энг аввало, устивор масалаларни белгилаб оламиз. Кейин бир қатор бошқа учрашувларни ўтказамиз, - деди Буш.

Саммитда Франция жаҳондаги молиявий жараёнларни тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш, глобал иқтисодиётни рағбатлантиришнинг кўпроқ чораларига қўл уриш ва халқаро молиявий тизимни ислоҳ этиш таклифларини ўртага ташлаган.

Шунингдек, мушкулотларга дуч келиб қолган иқтисодиётларни қутқаришда қандай қилинса, Халқаро Валюта Жамғармаси кўпроқ рол ўйнаши мумкин, деган саволга ҳам жавоб изланади.

Аммо бу саммитнинг жаҳон иқтисодиётини бирданига тузатишга қодир эмаслиги ҳам айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG