Линклар

Ироқ кабинети келишувни маъқуллади


Ироқ кабинети БМТ мандати жорий йил охирида тугаганидан кейин АҚШ кучларининг Ироқда яна уч йил қолиши тўғрисида АҚШ билан эришилган хавфсизлик ҳақидаги келишувни маъқуллади.

Бу қарор бир неча ой давом этган мураккаб сўзлашувлардан кейин қабул қилинди. Агар Ироқ парламенти мазкур келишувни тасдиқласа, икки иттифоқчи ўртасидаги асосий келишмоқчилик ҳал қилинган бўлади. Ироқ ҳукумати матбуот котиби Али ал-Даббағ Бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги Кабинет келишувни қўл кўтариб маъқуллаганини айтди.

Жараён ҳали тугамаган бўлса ҳам Оқ Уй расмийлари Ироқ Кабинети қабул қилган қарорни “ижобий қадам”, дея баҳолади.

Бир кун олдин ироқлик шиалар олий руҳонийси Оятулло Али Ас-Систоний агар парламентнинг аксар аъзолари қўллаб-қувватлайдиган бўлса, келишувга қарши бўлмаслигига ишора қилган эди.

Ироқ ва АҚШ ўртасида эришилган мазкур келишув лойиҳасида 2011 йил охирига қадар Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш ҳамда АҚШ кучларининг Сурия ва Эрон каби қўшни давлатларга Ироқ ҳудудидан ҳужум уюштириши таъқиқланган.

XS
SM
MD
LG